Виктор Карпенко: ОЧЛни муносиб якунлаб қўймоқчимиз

ОЧЛ–2017 турнири “С” гуруҳи 6-туридан ўрин олган “Ал-Айн” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди. Унда бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенкога ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ҳамрохлик қилди.

Аввало, бизни илиқ кутиб олишгани учун “Ал-Айн” клубига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Рақибимиз Осиёнинг бугунги кундаги энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Буни улар кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал этиб, исботлаб қўйишди. Лекин биз рақибни ҳурмат қилсак-да, уларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳар қандай жамоа ўйиндан олдин ғалаба қозониш ҳақида ўйлайди. Қолгани майдондаги курашдан кейин маълум бўлади. “Бунёдкор”нинг бугунги ҳолатдаги энг асосий эътибори ички мусобақаларга қаратилган. Бироқ 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигасини ҳам муносиб якунлаб қўймоқчимиз. Эртага клубимиз обрўси учун курашамиз. Барқарор ўйин кўрсатиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак мақсадимизга эришамиз. “Ал-Айн”нинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Ўз навбатида рақиб ҳам бизни кузатгани табиий. Ўйлашимча, эртага имкониятлардан оқилона фойдаланган жамоа ғалаба қозонади”, - дейди Виктор Карпенко.

“Ватанимиз шаъни, клубимиз обрўси учун ўйнаймиз” “Ал-Айн” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди. Унда бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенкога ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ҳамрохлик қилди. “Ал-Айн” жуда кучли рақиб. Шундай бўлса-да, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Таркибимизда ёш футболчилар кўп. Лекин тажрибали рақибларимиздан чўчимаган ҳолда курашга тайёрмиз, дея оламан. Эртанги учрашув натижаси иккала жамоа учун аҳамиятсиз бўлса-да, барибир ўртада халқаро учрашув деган мақом бор. Ортимизда бизга ишонч билдираётган мухлисларимиз бор. Ватанимиз шаъни, клубимиз обрўси учун тўп тепамиз”, - дейди Отабек Шукуров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!