Виктор Карпенко: "Ўйин мухлисларга ёқди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Бунёдкор” (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Виктор Карпенко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мухлисларни ғалаба билан табриклайман! Чунки “Бунёдкор” улар учун ўйнайди. Йигитлар охиригача курашишди ва хақли ғалабага эришишди. Икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимдан фарқли равишда иккинчисида кўп вазиятлар юзага келтирдик. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келди.

 “Пахтакор” билан ўйинларга ортиқча мотивация шарт эмас. Бу жамоа юртимиз байроқдори. Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони. Йигитларнинг ўзи барчасини ҳис қилиб турганди. Дилшод Жўраев касал бўлиб қолгани сабабли рўйхатга киритилмади.

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
30/06/2022 10:35
Войнескени тезроқ йўқотиш керак, у билан биронта соврин ютолмаслиги аниқ, Пахтакор кўп йиллардан бери лоқал ички чемпионатда бунақа ночор кўринмаган эди, бу ҳаммаси хорамхўр Ирисметовнинг ўйинлари эди
. мансур
30/06/2022 10:33
Бу тренерни тезроқ йўқотиш керак, у билан биронта соврин ютолмаслиги аниқ, Пахтакор кўп йиллардан бери лоқал ички чемпионатда бунақа ночор кўринмаган эди, бу ҳаммаси хорамхўр Ирисметовнинг ўйинлари эди
&
Восток
30/06/2022 06:28
Э койилээ барака топинглар