Виктория Азаренко Америкада ажойиб ўйин кўрсатди
Ads

Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионатида иккинчи давра баҳслари бошланди.

Унда беларуслик Виктория Азаренко австралиялик Дарья Гавриловани 6:1, 6:2 ҳисобида таслим қилди ва учинчи даврага йўл олди.

Энди "US Open" турнирининг навбатдаги босқичида Азаренко америкалик Слоан Стивенс, ёки украиналик Ангелина Калининага қарши кортга чиқади.