Виллиан
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллиан гарчи сўнгги пайтларда асосан заҳирада қолиб кетаётганига қарамай асосий таркибга кириш учун курашишини айтиб ўтди.

“Аксарият футболчилар бундай ҳолатда кетишга қарор қилишади. Лекин мен бундай йўл тутмайман. Мен ўзим ўйнашни истаган жамоада қолмоқчиман”, - дейди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, Виллиан жорий мавсум “Челси” сафида жами 42та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.