Виллиан ва Коутиньо бир жамоада ўйнайди

“Арсенал” бразилиялик футболчилар – Виллиан ва Коутиньо трансферини якунлаш арафасида турибди.

“Челси”даги фаолияти якунланаётган 31 ёшли Виллиан “тўпчилар” билан 3+1 кўринишида шартнома имзолайди ва ҳафтасига 100 минг фунт маош олади. Албатта бу маош “Челси” берганидан кам, лекин “Арсенал” ярим ҳимоячининг иштирокига қараб бонус бериш тизимини қўллашга қарор қилган.

Шунингдек, Филиппе Коутиньо ҳам “Арсенал”га келишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу футболчи 10 миллион евро эвазига ижарага олинади ва кейинчалик “тўпчилар” уни сотиб олиши мумкин бўлади. “Арсенал” Коутиньонинг маошини “Барселона” билан бирга бўлишиб тўлашни келишиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!