Винисиус Анчелотти билан бўлган қизиқарли баҳс ҳақида гапириб берди
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор Шотландияга қарши ўйин олдидан бош мураббий Карло Анчелотти билан бўлган қизиқарли баҳс ҳақида гапириб берди.
"Мен Карло Анчелоттига бош билан гол уришга ваъда берган эдим. У эса бу деярли имконсизлигини айтди ва агар бунга эришсам, менга совға беришини айтди. Энди мен унинг совғасини кутаяпман", – дея Винисиуснинг сўзларини La Gazzetta dello Sport келтиради.
2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учинчи турида Бразилия Шотландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Винисиус учрашув қаҳрамонига айланиб, биринчи бўлимнинг ўзида икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. У еттинчи дақиқада ҳисобни очди, биринчи таймга қўшиб берилган вақтда (45+3) эса Бруно Гимарайнс йўллаган узатмани бош билан дарвозага йўллаб, иккинчи голни урди.

Фикрлар