Винисиус: "Анчелотти мен учун отамдек"
Мадриднинг "Реал" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор "қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелотти ва ҳамюртларининг қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди.
"Бутун мамлакат мени қуллаб-қувватлаётганидан жуда хурсандман ва бундан фахрланаман. Мадридга 18 ёшимда борганман. Туғилиб ўсган жойимдан узоқда бўлиш қийин. Аммо Бразилия ҳар доим мен билан бирга.
Анчелотти доимо менга ишонч билдириб келган ва у менга отамдек. У ҳар қандай вазиятда ҳам бизга меҳрли ва масъулиятли бўлишни сингдиради.
Қачон Роналду билан учрашсам, Анчелоттини энг яхши мураббий эканини таъкидлайди. Ҳам тактик, ҳам футболчилар билан ишлаш, шунингдек, муомала қилиш қобилияти нуқтаи назаридан, у ва Тите бир-бирига жуда ўхшайди", - дейди 22 ёшли ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоасининг чорак финалда Хорватияга қарши баҳси бугун Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Фикрлар