Винисиус Испания паспортини олди

  • 5 сентябрь, 2022, 20:46
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Испания паспортини олди. Энди у “қаймоқранглилар”нинг хорижлик футболчилар учун ажратилган ўринни банд қилмайди, деб хабар берди “Marca”.

Tecno

22 ёшли бразилияликнинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Айни пайт томонлар 2027 йилгача амал қиладиган битим борасида музокара олиб бормоқда.

Янги шартнома шартларига кўра, вингернинг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда Винисиус Испания чемпионатида 4та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйган.

Футболчи Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади ва “пентакампеонлар” сафида 14 ўйин ўтказказиб, 1 гол муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!