Винисиус Жуниордан қуруқ қолган саудияликлар “Реал”нинг бошқа ўйинчисини олиб кетмоқчи
Саудия Арабистони инвестиция фонди Европанинг машҳур ўйинчиларини мамлакат Профессионал лигасига жалб қилишда пулни аямаяпти.
Яқинда шайхлар “Реал”га Винисиус Жуниор учун бир миллиард евро тўлашга тайёр эканини, ҳужумчининг ўзига йилига 350 миллион евро маош беришга ваъда қилганди. Бу чорловни клуб ҳам, футболчи ҳам таклиф қилмади.
Энди Саулия Арабистонининг номи сир тутилаётган клуби “Реал” ҳимоячиси Эдер Милитаога оғиз солаётгани айтилмоқда.
Саудияликлар аввал 26 ёшли футболчининг агентлари билан келишувга эришганидан кейин клубга трансфер бўйича мурожаат қилган.
Бу ҳақда хабар берган Globo Esporte нашрининг ёзишича, Милитао трансфери бўйича музокаралар давом этмоқда. Бироқ томонларнинг келишиши қийин кечмоқда.
Фикрлар