“Реал “ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг энг қиммат футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Transfermarkt нашри хабар бермоқда.

Янгиланган рейтингида ёш бразилияликнинг қиймати 100 миллион еврога баҳоланган. Иккинчи ўринни "Барселона" ярим ҳимоячиси Педри эгаллади. Унинг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланган.

Кучли учликни “Реал” ҳавбеки Федерико Вальверде ва “Атлетико” ҳужумчиси Жоау Феликс якунлаб турибди. Бу футболчиларнинг нархи эса, 70 миллион еврони ташкил қилади. Бешинчи ўрин "Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Ансу Фатига тегишли бўлиб, унинг нархи 60 миллион евро.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда "Реал" Испания чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, мадридликлар УEФА Чемпионлар Лигаси ғолибига ҳам айланди.

photo_2022-06-04_12-54-47

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!