
Винисиус мағлубиятга изоҳ билдирди
Винисиус Жуниор “Реал” мухлисларига “Арсенал”дан учралган мағлубиятдан сўнг мурожаат қилди.
Мадридликлар Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувида меҳмон сифатида “канонирлар”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жавоб ўйини 16 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.
“Ҳеч қандай баҳона йўқ. Бу — расво натижа.
"Бернабеу"да яхшироқ ўйнашимиз ва курашишимиз керак. У ерда доим қандайдир мўжиза юз берган ва биз буни яна амалга ошира оламиз.
Ҳар доим охиригача!!! Hala Madrid!” — деб ёзди “Реал” вингери Instagram'да.
Фикрлар