
Винисиус ва Мартинес "класико" пайтида тортишиб кетди!
Испания Ла Лигасиниг 35-тури доирасида ўтказилган учрашувда "Барселона" ўз майдонида "Реал"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин давомида каталанликлар ҳимоячиси Иниго Мартинес "Реал" футболчиси Винисиусни симуляцияда айблаб, унга шундай деди:
– Сен шўнғидинг. Ҳа, сен шўнғидинг!
Бразилиялик ҳужумчи эса жавобан қуйидагиларни айтди:
– Сен Чемпионлар лигасини ютишни истаган эдинг, лекин бунга эриша олмадинг, эриша олмадинг!
Маълумки, "Реал" жорий мавсум Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида "Арсенал"га (0:3, 1:2) ютқазиб, мусобақани тарк этганди. "Барселона" эса ярим финалда "Интер"га (3:3, 3:4) мағлуб бўлган.
Фикрлар