Виржил ван Дейк "Ливерпуль"ни тарк этиб, бошқа топ-клубга ўтиши мумкин
Манбаларга кўра, "Милан" ҳимоячи Вирджил ван Дейкни "Ливерпуль"дан олиб келиш имкониятини ўрганмоқда.
Хабарларга қараганда, италиялик гранди айнан шу ёзги трансфер ойнасининг ўзида тажрибали ҳимоячини қўлга киритиш вариантларини муҳокама қиляпти. Ван Дейкнинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 15 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
"Милан" раҳбарияти бу трансфернинг мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилмоқда. Шу билан бирга, Вирджил ван Дейкни олиб келиш осон бўлмаслиги таъкидланмоқда: катта молиявий харажатлардан ташқари, "Ливерпуль" клуби ўз сардорини қўйиб юборишга рози бўлмаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Фикрлар