Вирц келажаги бўйича ўз қарорини мураббийга айтди

BEPUL PROPAN

"Байер" футболчиси Флориан Вирц келажаги бўйича қисман бир қарорга келди.

"Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Виртц келажагини айнан Германияда кўрмоқда. "Bild" нашрининг хабарига кўра, 22 ёшли футболчи бош мураббий Хаби Алонсо билан суҳбатда "Бавария"га ўтиш истагини билдирган. Аввалроқ, мюнхенликлар футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишишга яқин экани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Бундан ташқари, бир неча кун олдин германиялик хавбекка Мадриднинг "Реал" ва Манчестернинг "Сити" клублари жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Жорий мавсумда Виртц барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 12 та голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!