Виталий Денисов: Биз фақат “Ницца”га қарши тайёрланаётганимиз йўқ
Ads

Ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган “Локомотив” клуби Испанияда мавсумнинг иккинчи ярми учун тайёргарлик кўрмоқда. Кеча “темирйўлчилар” “Кальмар”га қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Мазкур ўйиндан сўнг ҳамюртимиз клуб расмий сайтига кичик интервю берди.

“Яхши тайёргарлик олиб бордик. Биз ўзимизнинг жанговар сифатларимизни ҳам бугунги ўйинда намойиш этдик. Бугунги ўйин натижасига майдон ҳолати ҳам таъсир кўрсатди.

Фақат “Ницца”га қарши учрашув учун эмас, балки, бутун мавсум учун тайёргарлик кўриш лозим”, – деб айтиб ўтди Денисов.

Маълумот учун, “Локомотив”нинг Европа лигаси 1/16 финал босқичидаги рақиби Франциянинг “Ницца” клуби саналади.