Виталий Денисов бугун янги жамоасида дебют қилиши мумкин
Ads

Бугун Россия премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтади. Жумладан, Самаранинг “Крилья Советов” клуби сафарда “Енисей” меҳмони бўлади.

Биз учун эътиборли жиҳати яқиндагина Москванинг “Локомотив” клубидан самараликлар сафига ижара асосида келиб қўшилган ҳамюртимиз Виталий Денисов бугун янги жамоаси сафида дебют қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Енисей” - “Крилья Советов” учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.