Виталий Денисов
Ads

Қозоннинг "Рубин" клуби янги мавсум олдидан жамоага қайси футболчи сардорлик қилишини эълон қилди.

Унга кўра ярим ҳимоячи Вячеслав Подберезкин жамоанинг янги сардори этиб тайинланди. Биз учун аҳамиятлиси, қозонликлар сафидаги ҳамюртимиз Виталий Денисов  вице-сардорга айланди.

Эслатиб ўтамиз, “Рубин” яна бир неча дақиқалардан сўнг премьер-лиганинг янги мавсум илк тури доирасида Москвада “Локомотив”га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади. Денисов учрашувни асосий таркибда бошлайди.