Виталий Денисов "Рубин"га ўтгач нималар деди?
Ҳамюртимиз Виталий Денисов "Рубин"га кўчиб ўтгач ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Янги қадам, янги чақирув. Бу ерга эндигина учиб келдим ва шу боис ҳозирча бу борада бирор фикр айта олмайман. Жамоага тезроқ мослашиб, футболчилар ва мураббийлар билан тил топишишга ҳаракат қиламан. Бу ишларни имкон қадар тезроқ бажаришга умид қиламан.
Рақобат – ҳамиша яхши. Ёш футболчими ёки тажрибали, бунинг аҳамияти йўқ. Ким майдонга тушишини ҳал қиладиган бош мураббий бор. У бош мураббий ва барча карталар унинг қўлида.
Умид қиламанки, Шароновнинг жамоасида эканлигим катта фойда келтиради. Бу унинг ўзи учун ҳам катта чақирув. Мен максимал даражада фойда келтиришга ҳаракат қиламан”, - дейди ўзбекистонлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимизнинг сўнгги жамоаси “Крилья Советов” бўлган эди.
Фикрлар