Виталий Денисов "Сўғдиёна" билан шартнома тузди!

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби куни кеча тажрибали футболчи Виталий Денисовни таклиф қилгани ҳақидаги хабар бир зумда барчанинг эътиборини тортгани рост.

35 ёшли футболчи музокаралардан кейин Улуғбек Бақоев қўл остида “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилишга рози бўлди. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Денисов клуб билан ярим йиллик шартнома имзолади. Кеча Жиззахда расмиятчилик ишлари ҳал қилинди.

ЦСКА, “Днепр”, “Локомотив”, “Крилья Советов”, “Рубин”, “Ротор”, “Томь” ва “Балтика” клубларидаги фаолиятидан сўнг Денисов ниҳоят Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!