Ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган Москванинг “Локомотив” клубининг 13 нафар футболчиси иккинчи даврага тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотлари олдидан тиббий текширувдан ўтди.

Ушбу текширувлар Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги реабилитация марказида ўтказилди. Ушбу текширувлардан ҳамюртимиздан ташқари Алексей Миранчук, Антон Миранчук, Игорь Денисов, Ари, Соломон Кверквелия, Антон Коченков, Михаил Лисов, Мацей Рибус, Дмитрий Баринов, Борис Ротенберг, Александр Коломейцев ва Амир Натхо каби футболчилар ҳам ўтишди.

Маълумот учун, москвалик темирйўлчилар премьер-лиганинг ўтган 20та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида етакчилик қилишмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98