Виталий Денисовнинг “Ротор”дан кетиш сабаблари ошкор бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси сафида 72 та учрашув ўтказган тажрибали ҳимоячи Виталий Денисов яқинда Премьер-лига дебютанти “Ротор” сафини тарк этган эди.

 “Ротор” бош мураббийи Александр Хацкевичнинг “Российская газета” сайти мухбирига маълум қилишича, клуб ўз сафига хорижлик футболчиларни қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда “Ротор”да биргина легионер Бека Микелтадзе қолган. У ҳам пандемия туфайли Грузиядан кела олмаяпти.

Шунингдек, мақолада “Ротор” етакчи футболчилар – Виталий Денисов, Денис Ткачук ва Юрий Нестеренко билан янги шартнома бўйича келиша олмагани айтилган. Бу футболчиларни клуб таклиф қилган маош қониқтирмаган ва улар жамоадан кетишга қарор қилган.

УЕФА кубоги соҳиби, Россия чемпиони ва кубоги эгаси Виталий Денисовга жамоа йўқми?

Виталий Денисов: У кўп гол уришга мажбур

Расман! Ўзбекистонлик легионер Россия клубини тарк этди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akmal Turakulov
14/07/2020 23:14
Ўйин амалиёти керак барибир.