Виталий Мирний: Шамол бўлмаганида ўйин бошқача бўларди...
Ads

Кеча бўлиб ўтган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (0:0) ўйинидан сўнг "Нефтчи" дарвозабони ва фарғоналиклар сафида "ўйиннинг энг яхши ўйинчиси" деб топилган Виталий Мирний  ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Оғир ўйин ўтказдик. Рақибларимиз ҳам бизга қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Ўйинни кўриш учун Фарғонадан кўплаб мухлислар келганини кўрдим. Албатта ўйин давомида уларнинг далдасини ҳис этиб турдик. Уларга катта раҳмат. Ўзингиз қандай бўрон бўлганини кўрдингиз. Бундай об-ҳавода тўп суриш жуда мушкул. Ўзбекистондаги илк расмий баҳсимни ўтказдим. Таассуротлар ижойиб. Очиғи, бугунги об-ҳаво учрашув натижасига жиддий таъсир ўтказди. Шамол бўлмаганда балки ўйин бошқача руҳда кечарди - деди Мирний.

Минбар

Барча блоглар