Вивиано "Интер" футболчисига айланиши мумкин

Эмилиано Вивиано "Интер" билан шартнома имзолашга яқин турибди. Corriere dello Sport, Tuttomercatoweb ва Sportitalia нашрлари хабарига кўра, яқин вақтлар ичида футболчи Миланда тиббий кўрикдан ўтади.

Таъкидланишича, Вивиано "Спортинг" билан шартномасини бекор қилгандан сўнг собиқ клуби "Интер"га эркин агент сифатида келиб қўшилади. Футболчи 2011-2012 йиллар давомида "кўк-қоралар" таркибида тўп сурган.

"Интер" жароҳат сабаб маълум муддат майдонга туша олмайдиган Самир Хандановичга ўринбосар қидирмоқда. Ҳозирда унинг ўрнида Даниэль Паделли "нерадзуррилар" дарвозасини қўриқламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!