Владимир Бубанья: "Кўриниб турибдики, барча жамоа билан ўйнаш мумкин"

“Андижон” жамоамизнинг етакчиларидан бири, тажрибали ҳимоячи Владимир Бубаьня янги мавсум учун қуръа ташлангач, бу ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Ҳа қуръани томоша қилдик. Биринчи турда “Насаф” билан тушдик. Яхши жамоа. Ҳар бир рақиб билан ўйнаб чиқишимиз керак, уйда ҳам, сафарда ҳам.

Кичик бир муаммо бўлади, сабаби 4 та турни сафарда ўтказамиз. Мен ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнашни кутгандим. Кўриниб турибдики, барча жамоа билан ўйнаш мумкин.

Ҳозир вақт бор, яхшилаб тайёргарлик кўриш керак. Энди биринчи ўйинга ҳозирлик кўрамиз. Айни пайтда Анталиядамиз. Кейин Тошкентда ёки Андижонда шуғулланамиз. Асосийси, яхши тайёргарлик кўрамиз, ҳар бир футболчимиз бу ўйинга тайёр ҳолатда бўлади, деб умид қиламан”, - деди Бубанья.

"Андижон" матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!