Владимир Йовович Черногория терма жамоасидан чақирув олди
"Нефтчи" жамоаси ярим ҳимоячиси Владимир Йовович Черногория терма жамоасидан чақирув олди.
Черногория терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида иккита баҳсда майдонга тушади. Дастлаб, 27 мартда Андора терма жамоасига қарши, 31 мартда эса Словения термаси билан ўйнайди.
Учрашувларга тайёргарлик йиғини 22 март куни Подгоритса шаҳрида бошланади.
Фикрлар