"Водий дербиси"да "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди

Ўзбекистон Суперлигаси 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Унда Виктор Жалилов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Азим Аҳмедов кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, ўйин якунига қадар Сардор Теляков ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Сўнгги сонияларда меҳмонлар ҳисобни биттага қисқартирди.

Шу тариқа, очколари сонини 17 тага етказиб олган "лочинлар" 8-ўринга кўтарилди. "Қўқон-1912" 15 очко билан 10-ўринда бормоқда.

  • Суперлига
  • 13-тур

Қўқон-1912

  • Игорь Голбан 90+7' (автогол)
1 : 2

01/08/2021 20:00

Навбаҳор

  • Азим Аҳмедов 13'
  • Сардор Теляков 82'

  • 90+8'

    Учрашув якунланди. Водий дербиси"да "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди!

  • 90+7'

    ГООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни қисқартирди!

    Жарима майдонига оширилган тўп пала-партишлик натижасида футболчилардан бирига тегиб дарвоза тўридан жой олди.

  • 90+5'

    Тўпни йўқотган Андре Сидоров ҳужумда қоида бузди.

  • 90+4'

    Жалилов шогирдлари ҳимояни ишончли ушлаб, қарши ҳужумларга эътибор қаратмоқда.

  • 90+2'

    Азимжон Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг тўпни мезбонлар посбони Музаффар Абдуллаев қайтарди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Норбековнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

  • 86'

    Жарима зарбасидан Йосович зарба йўллади, ноаниқ

  • 84'

    Ашурматов ўйинни қайтариб олишга ишонмоқда: Мерзляков ҳамда Хасанов ўрнига Лукич ва Мелиев майдонга тушди.

  • 81'

    ГООООООООЛ! Навбаҳор ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Сардор Теляков ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

  • 81'

    Навбаҳорнинг янги легионери Коста Гутинер ўз ўрнини Забиҳилло Ўринбоевга бўшатиб берди.

  • 78'

    Қўқонликларнинг кетма-кет ҳужумлари хавфли тус олмоқда. Бироқ фойда бўлмаяпти.

  • 76'

    Андрей Сидоров майдонга тушди. У Авазхон Маматхўжаев ўрнида ҳаракат қилади.

  • 75'

    Йосович агрессив ҳаракати билан рақибнинг хавфли тус олиши мумкин бўлган қарши ҳужумини тўхтатди.

  • 73'

    Қувондиқ Рўзиев ўз ўрнини Сардор Теляковга бўшатиб берди.

  • 72'

    Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 70'

    Ўйин назорати қўқонликлар томонда бўлиб турибди. "Лочинлар" тартибли ҳимояланяпти.

  • 68'

    Қўқон-1912 таркибида Бекмуродов ҳамда Азимов ўрнига Якуба Бамба ва Суҳроб Бердиевлар, Навбаҳор сафида Ғанихонов ўрнига Исоқжонов майдонга тушди.

  • 66'

    Иван Соловьевнинг чалқанча услубда берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 65'

    Қўқонликларнинг бу сафарги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 63'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Йосович дарвозага ноаниқ йўллади.

  • 62'

    Ашурматов шогирдлари ўйинни фаоллик билан давом эттирмоқда.

  • 60'

    Ҳасанов бурчак зарбасини тўғридан тўғри дарвозага йўллади. Юсупов қайтара олмаган тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 57'

    Наманганликлар тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини тушуришга ҳаракат қилмоқда.

  • 55'

    Қувондиқ Рўзиевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 52'

    Қўқонликлар нисбатан фаоллик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 50'

    Соловьёвнинг жаримадан узатган тўпини "Қўқон-1912!" ҳимоячилари тўпни қайтарди

  • 48'

    Соловьёвга нисбатан қоида бузишди

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланиш арафасида!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Бўлим сўнги анча кескин курашлар остида кечмоқда.

  • 45+1'

    Шохназар Норбековнинг аниқ зарбасидан кейин Юсупов жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Жарима майдони остонасида тўп Ғофуровнинг қўлига тегди. Қулай нуқтадан стандарт вазият.

  • 43'

    Бу сафар Азимов билан Ғофуров иккинчи қаватда тўқнашди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 41'

    Жарима майдони ичида Йосович ҳамда Юсупов тўқнашиб кетди.

  • 40'

    Азимовга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 38'

    Игорь Голбан огоҳлантирилди.

  • 37'

    Иван Йосовичнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Юсупов тўпни қайтарди.

  • 36'

    Азимовга нисбатан қўполлик ишлатган Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 35'

    Ойбек Рустамовнинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 33'

    Чап қанотдан олдинга ўтган Иван Соловьев тўпни йўқотди.

  • 31'

    Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 29'

    Аҳмедовнинг бу сафарги кучди зарбасидан кейин тўп рекошет натижасида янада мураккаброқ йўналиш олди. Дарвозабондан сейв.

  • 28'

    "Лочинлар" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 26'

    Ашурматов шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида босимни давом эттирмоқда.

  • 24'

    Ҳаво ҳарорати анча баланд бўлганлиги учун Рисқуллаев футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 22'

    Биринчи бўлим ярмига келиб ўйин темпи пасайди. Кураш майдон марказида кечмоқда.

  • 20'

    Қўқонликлар тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 18'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Ҳасановдан олдин Юсупов етиб келди.

  • 16'

    Норбековга сариқ карточка кўрсатилиши мумкин эди. Аммо ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 15'

    Тўп назорати майдон эгалари томонда бўлиб турибди.

  • 13'

    ГОООООООЛ! Навбаҳор ҳисобни очди!

    Азим Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган супер зарбасидан кейин тўп дарвозадан ўрин олди.

  • 12'

    Аҳмедовга нисбатан қоида бузган Мерзляков огоҳлантирилди.

  • 11'

    Ҳасанов ва Соловьев ўзаро тортишиб қолди. Бошқа футболчилар ҳам жанжалга аралашди.

  • 9'

    Ашурматов шогирдлари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 7'

    Меҳмонларнинг ҳужумини қўқонликлар зарарсизлантирди.

  • 5'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Футболчилар олдинга интилишга шошилмаяпти.

  • 3'

    Илк дақиқалардан жамоалар бир-бирини ўзаро ўрганиш ишларини амалга оширмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!