Водий дербисида устунлик ким томонда?

Суперлига 25-тур доирасидан ўрин олган “Андижон” - “Қўқон-1912” баҳси бугун Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этди.

Устунлик ким томонда?

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 23 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 8 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. 6 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 9 та баҳсда андижонликлар қўли баланд келган. Тўплар нисбати – 41-34 "Андижон" фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси 30 очкони қўлга киритган. “Андижон”нинг бу борадаги кўрсаткичи – 33 очкога тенг.

Андижонда бўлиб ўтган учрашувлар

13.08.2016 Андижон - Қўқон- 1912 - 0:2

22.08.2015 Андижон - Қўқон- 1912 - 1:2

02.08.2003 Андижон - Қўқон- 1912 - 1:0

16.11.2002 Андижон - Қўқон- 1912 - 5:3

26.10.2000 Андижон - Темирйўлчи - 6:2

28.08.1999 Андижон - Темирйўлчи - 2:0

25.10.1998 Андижон - Темирйўлчи - 3:2

01.07.1995 Наврўз - Темирйўлчи - 3:1

13.04.1994 Наврўз - Темирйўлчи - 1:0

09.04.1993 Наврўз - Темирйўлчи - 2:0

29.04.1992 Наврўз – Темирйўлчи - 0:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!