
Водий дербисидаги голсиз ўйинлар яна қачон юз берганди?
Coca-Cola Суперлиганинг 16-турида Наманганда водий дербиси доирасида “Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари иштирокидаги ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.
Биринчи даврада “Андижон”нинг майдонида ўтказилган учрашувда ҳам дарвозалар дахлсиз қолганди. Шундай қилиб, Суперлиганинг жорий мавсумида ушбу клубларнинг ҳар иккала баҳсида ҳам гол урилмади.
Эътиборлиси, шундай натижа 2008 йилги чемпионатда ҳам қайд этилганди. Ўшанда ҳам Андижонда ва Намангандаги ўйинларда ҳисоб очилмаганди.
Мазкур натижадан сўнг “Андижон”нинг жорий чемпионатдаги дуранглари 7 тага етди. Шунингдек, меҳмонлар устози Бахтиёр Ҳамидуллаев Суперлигадаги дастлабки очкосини қўлга киритди.
Comments