Воҳа дербисини Валентин Коваленко бошқаради

 

"Машъал" Олий лиганинг 3-турини сафарда воҳа дербиси доирасида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасига қарши ўтказади.

18 март кунига белгиланган ўйин учун ҳакамлар гуруҳи маълум бўлган. Унга кўра, тошкентлик Валентин Коваленко бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Набижон Рузимов ёрдам беради.

Захира ҳаками сифатида қашқадарёлик ҳакам Наим Қосимов қайд этилган. Шу куни ҳакамлар назоратчиси Тошкент шаҳридан Олег Рубаков бўлади. ЎзПФЛ вакили сифатида Ахрол Иноятов ташриф буюради.

Олий Лига, 3-тур 

18 март (шанба)

«Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак)

Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Набижон Рузимов (Тошкент), Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!