Волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилади

 

Бугун, 11 март куни Бухоро шаҳрида волейбол бўйича қизлар ўртасида Ўзбекистон биринчи чемпионатининг II тур ўйинлари старт олади.

2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасидаги турнир 15 мартгача давом этади. Баҳсларда Республиканинг 9 вилояти аъзолари иштирок этадилар.

II турда Андижон, Навоий, Хоразм, Фарғона, Сирдарё, Бухоро, Қорақалпоғистон, Наманган ҳамда Жиззах вилоятлари жамоалари ўзаро кураш олиб борадилар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар