Волейболчиларимиз Осиё чемпионатини иккинчи ўрин билан якунлади
Тошкентда волейбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмир йигитлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бош соврин учун Ўзбекистон ва Эрон жамоалари баҳс олиб боришди.
Қизиқарли кечган учрашувнинг дастлабки сетини юртдошларимиз ўз фойдасига ҳал қилишди. Афсуски, кейинги 3 сет эронлик спортчилар устунлик қилишди. Шу тариқа, йигитларимиз мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, бу барча ёш тоифаларидаги волейболчиларимиз учун қитъа биринчилигидаги илк финал бўлди. Қолаверса, ушбу натижа эвазига терма жамоамиз келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.
Фикрлар