Ads

Германиянинг “Аугсбург” клуби ҳимоячиси Пауль Верхаг фаолиятини “Вольфсбург”да давом эттирадиган бўлди. 

Kicker нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “Бўрилар” 33 ёшли футболчининг 50% лик трансферини сотиб олишган. Баъзи норасмий манбаларда тарқатилаётган хабарларга кўра, Верхагнинг трансфери 1,5 миллион еврога баҳоланган.

Қайд этиш лозим, Верхаг ўтган мавсумда Германия чемпионатида 31 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 2 та самарали пас узатган.