“Вольфсбург” трансфер бозорида премьер-лига жамоаларини ортда қолдирди

Аввалроқ  “Вольфсбург” клуби Франциянинг “Ренн” жамоаси ҳужумчиси Поль-Жорж Нтепни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.  "Бўрилар" расмий сайтининг хабар беришича бу трансфер ижобий якунига етди.

Юқоридаги манбаада ёзилишича 24 ёшли франциялик футболчи “бўрилар” билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган. Эътиборлиси, Нтеп “Вольфсбург”нинг кечаги машғулотларида иштирок этди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси бу мавсум “Ренн” сафида 15та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ва 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Айтиш керакки, “Вольфсбург” бу трансфер борасида премьер-лиганинг икки жамоаси - "Кристал Пэлас" ва "Суонси"ни ортда қолдиришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!