"Вольфсбург"дан аразлаган Дракслер энди қаерда тўп суради?

"Вольфсбург" етакчиси Юлиан Дракслер фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
 
"Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаоли таркибни кучайтириш мақсадида германиялик ярим ҳимоячини ўз жамоасига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
 
Дракслернинг клубдаги ишлари кўнгилдагидек эмас. "Вольфсбург" раҳбарияти ёзда бу футболчи бошқа жамоага трансфер қилинмаслигини аётган бўлса, энди Дракслердан тезроқ қутилмоқчи. Клуб хўжайинлари жамоада ўзи истамай тўп сурадиган футболчининг кераги йўқ дейишмоқда.
 
"Севилья"дан ташқари, "Арсенал", "Ювентус" ва ПСЖ ҳам Юлиан Дракслерни ўз сафига чорламоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!