Волкановски Махачевдан учралган мағлубиятига изоҳ берди
Ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Александр Волкановски Абу-Дабидаги турнирда Ислам Махачевга учралган мағлубиятга изоҳ берди.
"У мени "хай-кик"да ушлади. Жанг олдидан кайфиятим яхши эди. Жангга тўлиқ тайёр эдим.
Мен узр сўрамоқчи эмасман. Тайёргарлик доим муҳим, лекин ўзим жангга рози бўлдим. Шундай пайтлар бўладики, ўз қарорингиздан пушаймон бўласиз. Пулдан ҳам кўра муҳимроқ, имкониятдан деярли маҳрумман. Реванш ҳақида гап-сўз йўқ", - деди Алексаендр Волкановски.
Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев Абу-Дабида бўлиб ўтган турнирда Алекс Волкановскини мағлуб этиб, енгил вазн тоифаси чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.
Фикрлар