"Вулверхэмптон" – "Лестер": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол мухлислари. Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Лестер" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради.
- 90+3'
Учрашув якунланди! "Бўрилар" ўз уйида "тулкилар" билан муроса кўчасини танлашди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+1'
Меддисон бурчакдан тўпни жарима майдончаси ичкарисига етказиб берди, Патрисио тўпни эгаллаб олди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
"Бўрилар"да ўзгариш: Педру Нето ўрнига Гиббс-Уайт ўйинга қўшилди.
- 87'
Ки-Яна Хуверда хавфли вазият!!! Жарима майдони ичига ёриб кирган футболчи кутилмаганда жуда юқорига тўпни йўналтириб юборди, вазият барбод бўлди.
- 85'
Максимилиан Килманн ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 82'
Олбрайтоннинг узатмасини ҳимоячилар блоклади ва жарима майдонидан узоқлаштирди.
- 81'
Дарвозага йўлланган жами зарбалар статистикаси: 12:10!
- 78'
Моутиньо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, хавфли ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.
- 77'
Моутиньо бурчак тўпи тепади, хавфли вазият юзага келиши мумкин.
- 74'
"Лестер" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 73'
Яна бир хавфли вазият! Харви Барнснинг кучли зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 72'
Леандер Дендонкер тактик фол ишлатди. Рақиб ҳужуми тўхтатиб қолинди, кейинги сафар бу учун сариқ карточка кўрсатилади.
- 70'
Невешда барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.
- 68'
Рубен Невеш тўқнашув натижасида шикастланди ва тиббий ёрдамга муҳтож ҳолда майдонда ётибди.
- 65'
Моутиньо жарима майдончаси ичига тўпни чиройли тарзда етказиб берди, сўнгги зарба дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди.
- 64'
"Вулверхемптон" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 63'
Жеймс Меддисон сариқ карточка олди. Қўполлик жиддий эди.
- 62'
"Вулверхемптон"да ҳам ўзгариш: Фабио Сильва ўрнига Виллиан Жозе ўйинни давом эттиради.
- 62'
"Лестер"да навбатдаги ўзгариш: Айозе Перес ўрнига Марк Ольбрайтон майдонга тушди.
- 61'
"Лестер"да ўзгариш: Келечи Ихеаначо ўрнига жамоанинг асосий ҳужумчиси Жейми Варди майдонга тушди.
- 58'
Моутиньо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 57'
"Вулверхемптон" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар уни яна бир бор бурчакка чиқариб юборишди.
- 56'
Меддисон тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, Патрисио тўпни эгаллаб олди.
- 55'
Моутиньо жарима тўпи тепади.
- 54'
Чағлар Сеюнжу қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 52'
Педро Нетонинг кучли ва аниқ зарбаси ҳимоячи томонидан блокланди.
- 50'
Нелсон Семеду ҳужумда фол намойиш этди.
- 48'
Рубен Невеш жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олди юқори бурчакка кучли зарба берди! Тўп дарвоза тўсинидан миллиметрлар баландлаб ўтиб кетди.
- 47'
Рубен Невеш яна қўпол ўйнади. Бош ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 46'
"Вулверхемптон" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Жонни ўрнига Ки-Яна Хувер ўйинга қўшилди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
- 45+1'
Рубен Невеш ўзининг қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
"Лестер" тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.
- 42'
Меддисон тўпни рақиб жарима майдони ичига етказиб берди, бироқ Руи Патрисиу тўпга ҳаммадан эрта сакраб, уни эгаллаб олди.
- 40'
Юрий Тилеманс ўйин қоидасини бузди.
- 38'
Невеш ўзининг кучли зарбасини намойиш этди, дарвозабондан сейв!!!
- 37'
Хамза Чудхури тўпни қўли билан ўйнаб юборди.
- 36'
Рубен Невеш "Вулверхемптон"нинг узоқ уюштирган позицион ҳужумини ноаниқ зарбаси билан якунлаб берди.
- 34'
Меддисонда ажойиб имконият юзага келди! Жарима майдони ичига ёриб кирган футболчи кучли зарба берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни блоклади.
- 32'
Жонни Эвансга сариқ карточка кўрсатилди.
- 30'
Айозе Перес рақибини қўпол тарзда тўхтатиб қолди. Ҳакам бунга сариқ карточка ҳам кўрсатиши мумкин эди, бироқ оғзаки огоҳлантириш билан чекланилди.
- 29'
Меддисон жарима тўпини тепди, палапартиш вазиятни "Вулверхемптон" ҳимоячилари бир амаллаб бартараф этишди.
- 28'
Рубен Невеш рақиби билан тўқнашиб кетди, фол "бўрилар"га ёзилди. "Лестер" жарима тўпи тепади.
- 28'
Педро Нето жарима майдони чизиғи устидан берган кучли зарба дарвоза устунидан бироз юқорилаб кетди.
- 26'
Жоао Моутиньо бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритиб беради.
- 25'
Педро Нето қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ҳаволатиб етказиб берди, ҳимоячилардан бири боши билан тўпни узоқлаштирди. "Бўрилар" бурчак тўпи тепади.
- 22'
Айозе Перес офсайдда қолиб кетди.
- 20'
Келечи Ихеаначо учрашувдаги биринчи зарбасини берди, тўп дарвоза тўсинидан юқорилаб кетди.
- 18'
Жеймс Меддисон жарима майдончаси ичига тўпни чиройли тарзда узатди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштирди.
- 17'
Жонни рақибини чалиб йиқитди. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Яна бир хавфли вазият.
- 16'
"Вулверхемптон" тезкорлик билан бурчак тўпини ижро этади.
- 14'
Тўп назорати "Лестер" томонда. Хавфли ҳужумлар борасида эса "бўрилар" "тулкилар"га дарс беряпти.
- 12'
Жастин қўпол ўйнади. Бош ҳакам фол қайд этди.
- 11'
Педро Нето бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 10'
Адама Траоренинг жарима майдончаси ташқарисидан туриб берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.
- 8'
Лайнсмен байроғини кўтарди: Харви Барнс офсайдда қолиб кетди.
- 5'
Келечи Ихеаначо ҳужумда фол намойиш этди. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 4'
"Вулверхемптон" футболчиси Жонни яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, бироқ сўнгги зарбани беришга куч топа олмади. Ҳимоячилар яхши ўйнади.
- 2'
Рикарду Перейра агрессив ўйини билан ўйин қоидасини бузди, ҳакам буни илғаб ҳуштагини чалди.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Премьер-Лига мадҳияси янгради.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 23-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Лестер Сити" учрашуви бошланиш арафасида. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар