"Вулверхэмптон" Траорега ўринбосар топди
Англиянинг "Вулверхэмптон" клуби "Севилья" футболчиси Лукас Окампосга қизиқиш билдирмоқда. Шахсан бош мураббий Нуну Эшпириту Сантунинг ўзи уни жамоасида кўрмоқчи.
Ўз навбатида, "бўрилар" юлдузи Адама Траорега ҳам бир қатор гранд клублар қизиқиш билдирмоқда. Агар Траоре инглизлар сафини тарк этса, Окампос трансферининг амалга ошиш эҳтимоли кескин ортади.
Аргентиналик хавбекнинг андалусияликлар билан шартномаси 2024 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Фикрлар