ВХЛ. "Ҳумо" мағлубиятлар сериясига чек қўйди
Тошкентнинг "Ҳумо" клуби Чельябинскда маҳаллий "Челмет" клубига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли тарзда кечган учрашувнинг дастлабки даврида ҳисоб очилмади. Аммо иккинчи даврнинг дастлабки сонияларидаёқ мезбонлар Кориневский томонидан киритилган шайба эвазига ҳисоб очишга эришдилар.
Шундай бўлишига қарамасдан Евгений Попихин шогирдлари беллашув экваторида мувозанатни тиклашга эришдилар. Артём Ворошило рақиб дарвозасини ишғол этди. Давр сўнггида эса Семён Валуйскийнинг голи эса тошкентликларга ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Ҳумо" ўзининг тўрт ўйинлик мағлубиятли сериясига барҳам берди ва Урал турнесини ғалаба билан ниҳоясига етказди. Энди "кўк-олов ранглилар" ўзларининг навбатдаги учрашувини Тошкентда 3 октябрь санасида "Рубин"га қарши ўтказади.
"Челмет" (Челябинск) - "Ҳумо" (Тошкент) - 1:2 (0:0, 1:2, 0:0)
1:0 - Кориневский - 20:27,
1:1 - Ворошило (Попов) - 29:09 ГБ,
1:2 - Валуйский (Григоренко, Сорокин) - 37:53 ГБ.
Дарвозабонлар: Сухачёв - Смирягин.
Фикрлар