ВХЛ. "Ҳумо" Хитойдаги сўнгги ўйинини ўтказди
Бугун Олий Хоккей лигаси мунтазам чемпионатида навбатдаги беллашувлар бўлиб ўтди.
Тошкентнинг "Ҳумо" клуби Хитойда маҳаллий "Ценг Тоу" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдаги ягона гол баҳс тугашига 3 дақиқа қолганида Руслан Гайсин томонидан киритилди.
Шу тариқа "қанотлилар" ҳисобидаги очколар сони 30 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Евгений Попихин шогирдлари ўзларининг навбатдаги ўйинларини 1 декабрь куни "Дизел"га қарши ўтказишади.
Tseng Tou | ВХЛ 1-тур 27/11/2019, 15:30
1 :0 ![]() Тугади | Ҳумо |
03:33 Руслан Гайсин (Игорь Зенчиков)
Фикрлар