ВХЛ. "Ҳумо" "Звезда"нинг ғалабали сериясини тўхтата оладими?

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Москванинг "Звезда" клубини қабул қилади. Учрашув соат 19:30 да старт олади. Қайд этиш жоиз, "Звезда" қаторасига 10 та баҳсдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Москвада кечган дастлабки беллашувда мезбонлар 7:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишган ва "Ҳумо" хоккейчилари бугун реванш учун музга чиқишади.

Маълумот учун, тошкентликлар ҳисобида айни вақтда 34 очко мавжуд ва улар турнир жадвалининг 7-ўринидан жой олишган. 51 очкоси бор москваликлар эса 3-поғонани эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!