WBА ташкилоти Мэнни Пакьяога чемпионлик камарини қайтариб бермайдиган бўлди
Хабарингиз бор, Мэнни Пакьяо 2019 йилда америкалик Кит Турманни мағлуб этиб, ярим ўрта вазнда (-66,8 кг) WВА Super чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Шундан сўнг, Пакьяо узоқ вақт давомида камарини ҳимоя қилмаган ва унга "таътилдаги чемпион" мақоми берилиб, WBA Super чемпионлик камари кубалик Ёрденис Угасга ўтган.
21 август куни Пакьяонинг WBC ва IBF чемпиони Эррол Спенсга қарши жанги эълон қилингач, WBA ташкилотига унинг камари қайтарилиши борасида сўров юборилган. Аммо ташкилот бу сўровни рад қилди. Улар ўртасидаги жангга фақат Спенсга тегишли бўлган WBC ва IBF жаҳон чемпионлик камарлари тикиладиган бўлди.
Фикрлар