WBC Тайсон Фьюри ва Диллиан Уайт жангига промоутерлик савдоси санасини эълон қилди
Супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри навбатдаги жангини даъвогар Диллиан Уайтга қарши ўтказиши керак. Ташкилот мазкур баҳсни ташкил этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун очиқ промоутерлик савдосини 11 январда ўтказиши белгиланган. Унда энг кўп маблағ таклиф қилган томон жанг ташкилотчисига айланади. Таклиф қилинган миқдорнинг 80 фоиз чемпион Фьюрига, 20 фоиз Уайтга гонарар сифатида тақсимланадиган бўлди.
Фикрлар