WBC янгиланган рейтингини эълон қилди. Ҳамюртларимиз ўрнида ўзгаришлар юзага келди

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) янгиланган 40 талик рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, ҳамюртларимиз қуйидаги ўринларда қайд этилган.

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (48.9 кг) Ҳасанбой Дўсматов бир поғона юқорилади ва 33-ўринга жойлашди.

Супер енгил вазн тоифаси (63.6 кг) рейтингидан икки нафар боксчимиз жой олди. Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдаги каби 22-ўринда қайд этилган бўлса, Анвар Туропов бир поғона пастлади ва 40-ўринга муносиб кўрилди.

Ярим ўрта вазн тоифасида (66.6 кг) Қудратилло Абдуқаҳҳоров 8-ўринни сақлаб қолди.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69.9 кг) Исроил Мадримов ҳам 23-ўринга пастлаган бўлса, WBC ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Равшан Маҳаммаджонов рейтингнинг 40-поғонасидан ўрин олди.

Супер ўрта вазн тоифасида (76.2 кг) WBC Silver камари эгаси Азизбек Абдуғофуров 3 поғона кўтарилиб, 4-ўриндан жой олган. Бектемир Мелиқўзиев ҳам ўтган ойга нисбатан 3 поғона юқорилаб 30-ўринда қайд этилган.

Мазкур рейтингга бошқа ўзбекистонлик боксчилар киритилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!