WBC йўналишида янги вазн тоифасининг рейтинги эълон қилинди
WBC ташкилоти биринчи оғир вазн (90.8 кг) ва супероғир вазн (+90.8 кг) тоифаси оралиғига яна бир вазнни жорий этиш бўйича қарор қабул қилди.
Ушбу вазн 220-224 фунт яъни, 99.7-101.6 кг лимитни ўз ичига олади. +101.6 кг дан юқориси эса, супероғир вазн тоифаси сифатида эътироф этиладиган бўлди. Ушбу янги вазнга "Brigerweight”, яъни Брижер Уокер номи берилди. Брижер Уокер ёш болакай бўлиб, ўз синглисини қутурган ит ҳужумидан ҳимоя қилган ва уни қутқариш жараёнида жиддий жароҳат олганди. Шундан сўнг, WBC уни махсус камар билан тақдирлаган.
WBA, WBO, IBF эса ҳали, ушбу вазнни қабул қилиши ёки рад этиш бўйича бир қарорга келмаганди. Қизиғи, ушбу вазн тоифасидаги илк рейтинг жорий қилинди. Қуйида ушбу рейтингдан кимлар ўрин олганлиги билан танишишингиз мумкин.


Фикрлар