WSB: Баҳодир Жалолов турнирнинг энг яхши боксчиси бўлиши мумкин
Ads

Яқинда профессионал боксга ўтганлигини маълум қилган “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов Бутунжаҳон бокс серияларининг 3-тур учрашувлари якунларига кўра, “энг яхши боксчи” номига даъвогарлар қаторидан ўрин олган.

Ушбу даъвогарлар қаторидан шунингдек, “Fighting Roosters” аъзоси Самуэль Кистоҳурри ва “British Lionhearts” аъзоси Петер Макграил ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 1 март куни “Uzbek Tigers” жамоаси сафида рингга чиқиб, +91 кг вазн тоифасида “Colombia Heroicos” жамоаси аъзоси Кристиан Салкедони мағлубиятга учратган эди.

У Нью-Йоркдаги Fight Promotions промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган ва илк жангини шу йилнинг апрел ойида ўтказишни режалаштирмоқда.