Хабаровскдаги мусобақани 4 та олтин медаль билан якунладик

Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Собиқ Иттифоқи қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етди. "А класс" тоифасига кирувчи мусобақада 19 мамлакат боксчилари қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам қатнашишди. 

Мусобақа якунига кўра, йигитларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-52 кг: Мироншох Ибрагимов

-60 кг: Хуршид Расулжонов

-63 кг: Мужибилло Турсунов

+91 кг: Лазизбек Муллажонов

Кумуш:

-91 кг: Мадияр Саидраҳимов

Бронза:

-49 кг: Соҳиб Содиқжонов

-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов

-81 кг: Суҳроб Қаюмов.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
16/05/2021 00:47
ЯХШИ НАТИЖА ЎРИНБОСАРЛАР ҲАМ ЁОМОН ЭМАС. ЎЗБ БОКСИ КЕЛАЖАГИ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА.