Хаби Алонсо: Болалар боғчасига келганимни билмаган эканман!

CHERY AUTO

Хаби Алонсо “Реал” бош мураббийлигидан озод этилганидан кейин унинг бошқарув даврида юз берган турли воқеалар омма эътиборига ҳавола этила бошлади.

Tecno

Marca нашри “Реал”нинг ноябрь ойидаги машғулотларида Хаби Алонсонинг жаҳлини чиқарган вазият ҳақида маълум қилди. Унда айтилишича, Хаби Алонсо машғулот чоғида футболчиларидан қаттиқ ғазабланиб, уларга қуйидагича бақирган:

“Мен болалар боғчасини машқ қилдиришга келганимни билмасдим!”

Манба маълумотларига кўра, бу сўзлар испаниялик мутахассиснинг умидсизликдан чиққан қичқириғи бўлиб, у футболчилар тактик кўрсатмаларини бажармаётганидан норози эди. Алонсога “Реал” ўйинчиларининг норози қиёфаси ва интизомсиз муносабати ёқмасди.

Аксарият манбалар “Реал” ўйинчиларининг ҳаммаси ҳам Хаби Алонсога хайрихоҳ эмаслиги ҳақида бир неча бор маълумотлар тарқатганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!