Хаби Алонсо: Мени кутманглар!

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Хаби Алонсонинг келажаги футбол жамоатчилигини қизиқтириб келаётган энг долзарб мавзуга айланди.

Tecno

Яқинда ишдан бўшатилган испаниялик мутахассис ишга қайтишга шошилмаяпти.

Бироқ Алонсо ишдан олинган кундан бери турли клублар, асосан Англия жамоалари, унинг хизматларига қизиқиш билдиргани айтилмоқда.

Times Sport маълумотига кўра, Алонсо Англия Премьер-лигасида ишлаш истиқболини қизиқ, деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, у жорий мавсум охиригача дам олишни режалаштирган. Хаби Алонсо барча таклифларни июнь ойида кўриб чиқади.

Хаби Алонсо ўтган йил ёзида “Реал”ни қабул қилиб олган эди. Унинг Мадриддаги фаолияти муваффақиятсиз чиқди. Ундан аввал эса, Алонсо Леверкузеннинг “Байер” клубида жуда зўр фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!