Хаби Алонсо “Реал” мухлисларига бор ҳақиқатни айтди
Испаниянинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Реал”да бир неча ой бош мураббий бўлиб ишлаган испаниялик мураббий Хаби Алонсо жамоадан кетганидан кейин мадридлик мухлисларга мурожаат қилди.
Алонсонинг истеъфоси ҳақида “Реал” матбуот хизмати 12 январь куни хабар берган эди. Жамоага Альваро Арбелоа бош мураббий этиб тайинланди.
- Бу профессионал босқич ўз якунига етди ва, афсуски, барчаси биз истагандек кечмади. “Реал”ни мураббий сифатида бошқариш мен учун улкан шараф ва катта масъулият эди.
Клубга, футболчиларга ва, энг аввало, мухлисларга, бутун мадридликларга ишонч ва қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдираман.
Мен бу ердан ҳурмат, миннатдорлик туйғулари ва қўлимдан келган барча ишни қилганимдан фахр ҳисси билан кетмоқдаман, - деб ёзди Алонсо ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Аввал Хаби Алонсо Леверкузеннинг “Байер” клубида ишлаган бўлиб, бу жамоани тарихда илк бор Германия чемпионига айлантирган эди.



Фикрлар