
Хаби Алонсо "Реал"дан иккита ҳимоячи сотиб олишни сўради
Ушбу мавсум сўнгида "Байер" ни тарк этиб, "Реал Мадрид" бошқарувига келиши 99% аниқ бўлган Хаби Алонсо клуб раҳбариятига ёзги трансферлар ойнасида жамоада кимни кўришни исташини маълум қилган.
"Real Madrid Confidential" нашрининг маълум қилишича, испаниялик мутахассис бўлажак жамоасига "Байер"нинг бир йўла икки ҳимоячисини олиб келмоқчи. Манбанинг ёзишича, ушбу футболчилар Алекс Гримальдо ҳамда Жонатан Та бўлиб, улар ушбу ёзнинг ўзидаёқ Мадрид клуби сафига бориб қўшилиши мумкин.
Ушбу футболчилар шунингдек, "Барселона" нинг трансфер рўйхатида ҳам мавжуд. "Фармасевтлар" Гримальдо учун 30 миллион евро атрофида пул маблағини талаб қилмоқда. Жонатан Танинг шартномоаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, у клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Бундан ташқари, "қироллик клуби" "Арсенал" футболчилари Уильям Салиба ҳамда Льюис Скеллини ҳам эҳтимолий трансфер рўйхатига киртишган.
Бироқ, Алонсо улардан кўра, ўз услубига ўйнашга мослашган Гримальдо ҳамда Тани ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Ғофуров Асқар
Фикрлар